Ўзбекистон

Тошкент вилоятида боласининг таглигига олтин яшириб олиб ўтишга уринган аёл ушланди

Яна бир ҳолатда чет эллик аёл 14 ёшли қизининг кийимлари остига 40 минг долларни яшириб, мамлакатдан олиб чиқишга уринган.

Тошкент вилоятида боласининг таглигига олтин яшириб олиб ўтишга уринган аёл ушланди

 

Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона постида болалардан фойдаланилган ҳолда олтин ва хорижий валютани ноқонуний олиб ўтишга уринишларнинг олди олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мамлакатдан чиқиб кетаётган аёллардан бири гўдак фарзандининг таглигига яширилган қарийб 200 грамм оғирликдаги 2 дона олтин қуймани олиб чиқишга уринган. Шунингдек, унинг ёнидан божхона назоратига тақдим этилмаган 70 грамм заргарлик буюмлари ҳам аниқланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний олиб чиқишга уринган олтин буюмларнинг умумий қиймати 450 миллион сўмни ташкил этади.

 

Яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси бўлган аёл 14 ёшли қизининг кийимлари остига 40 минг АҚШ долларини яшириб, уни Ўзбекистондан олиб чиқишга уринган вақтида божхона ходимлари томонидан тўхтатилган.

 

Божхона қўмитаси вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликларга жалб қилиш маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланишини, жиноят содир этишга жалб этиш эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида боласининг таглигига олтин яшириб олиб ўтишга уринган аёл ушланди | Zamon.uz