Ўзбекистон

Тошкентдаги котлован ўпирилган ҳудудда ўнлаб дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Мазкур қурилиш майдонида ноқонуний кесилган дарахтлар оқибатида табиатга 605 миллион сўм, кейинги ҳолатда эса яна 218,3 миллион сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

Тошкентдаги котлован ўпирилган ҳудудда ўнлаб дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 9 қаватли уй ёнида меҳмонхона қурилиши олиб борилаётган ҳудудда экология қонунчилиги талаблари бир неча бор бузилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Беруний кўчасидаги собиқ «Карвонбанк» биноси ўрнида амалга оширилаётган қурилиш ишлари оқибатида дарахтлар ноқонуний кесилаётгани ва уларга зарар етказилаётгани юзасидан мурожаатлар тарқалган. Ўрганишлар давомида ушбу қурилиш объектида экологик қонунчилик талаблари аввал ҳам бир неча бор бузилгани аниқланган.

 

Хусусан, 2025 йил апрель ойида ҳудуддаги 2 туп чинор белгиланган тартибдаги рухсатномасиз бошқа жойга кўчириб ўтказилгани учун суд қарори билан ҳуқуқбузарга 24,7 миллион сўм жарима ҳамда 6,6 миллион сўм экологик зарар ундирилган.

 

Шунингдек, орадан бир ҳафта ўтиб, яна 14 туп чинор ноқонуний кўчирилиши оқибатида шикастлангани аниқланиб, суд қарори билан 9,3 миллион сўм жарима ва 42 миллион сўм миқдорида зарар ундирилган.

 

2025 йил декабрь ойида эса мазкур қурилиш майдонида 6 туп чинор, 3 туп арча ва 1 туп софора ноқонуний кесилгани оқибатида табиатга 605 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган. Суд томонидан зарар суммасини ундириш ҳақида қарор қабул қилинган бўлсада, ушбу маблағ ҳозиргача қопланмагани сабабли ҳужжатлар Мажбурий ижро бюросига юборилган.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 13 июль куни ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида яна 3 туп чинор таг қисмидан ноқонуний кесилгани аниқланиб, ҳуқуқбузарга нисбатан 10,3 миллион сўм жарима қўллаш ҳамда 218,3 миллион сўм экологик зарар ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритилган.

 

Қайд этилишича, 2024 йилда мазкур ҳудуд хатловдан ўтказилганда жами 46 туп дарахт мавжудлиги қайд этилган. Шунингдек, экологик талаблар бузилгани ва фуқароларнинг мурожаатлари асосида қурилиш учун берилган давлат экологик экспертизаси хулосасини бекор қилиш юзасидан ҳам тегишли мурожаат юборилган.

 

Экология бошқармаси мазкур қурилиш объектида илгари ҳам бир неча бор маъмурий чоралар қўлланилгани, суд қарорлари чиқарилгани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳужжатлар юборилганига қарамай, экологик қонунбузарликлар такрорлангани қайд этилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

custom img

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонлик боксчи АҚШда ҳибсга олиниб, депортация қилинди

Боксчининг сўзларига кўра, у қамоқхонада 45 кун сақланган.

custom img

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатган шахслар ушланди

Тезкор тадбирлар давомида 3 килограммдан ортиқ наркотик моддалар аниқланган.

custom img

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,3–2,8°C юқори бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 50°C гача кўтарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"