Ўзбекистон

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди

Ёнғин қутқарувчилар томонидан қарийб 1,5 соатда ўчирилган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди

 

Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 6-кириш йўлагидаги электр қутисида ёнғин содир бўлди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар соат 02:19 да келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 02:25 да етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин оқибатида кириш йўлагидаги тахминан 60 погонометр электр кабеллари ёниб зарарланган. Қутқарувчилар томонидан кўп қаватли уйдан 26 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди | Zamon.uz