Ўзбекистон

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

Шоира журналистика, адабиёт ва давлат бошқаруви тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритган.

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

 

Ўзбекистон халқ шоири, таниқли адиба ва жамоат арбоби Шарифа Салимова 5 август куни 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Шарифа Салимова 1951 йил 30 декабрда Тошкент вилоятининг Паркент туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлагач, Ўзбекистон телевидениеси ва радио тизимида, шунингдек, «Саодат» журнали ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида фаолият юритган.

 

Фаолияти давомида Президент девони, Олий Мажлис тизимида масъул лавозимларда ишлаган, депутат сифатида ҳам самарали фаолият олиб борган.

 

Шоиранинг “Ҳаёт завқи”, “Менинг баҳорим”, “Хизр булоғи”, “Тонгга қасам” каби асарлари ўзбек адабиётида муносиб ўрин эгаллаган. Унинг қатор шеърлари хонанда Юлдуз Усмонова ижросида қўшиқ сифатида ҳам кенг оммалашган.

 

Шарифа Салимова 1994 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, 2018 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 2026 йил 28 май куни эса унга “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони берилган.

 

Маълум қилинишича, марҳуманинг жаноза намози аср намозидан сўнг Чиғатой масжидида ўқилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди | Zamon.uz