Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларни алмашишнинг амалий босқичини бошлади

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари якунлангач, уларга Қирғизистон фуқаролигини бериш бўйича белгиланган тартиблар бошланади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларни алмашишнинг амалий босқичини бошлади

 

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш ҳамда ер участкаларини алмашиш бўйича эришилган келишувлар доирасида Чон-Гара ва Тош-Добо қишлоқларини топшириш юзасидан ташкилий ва техник ишларни бошлади.

 

24.kg нашрининг маълум қилишича, ушбу жараён илгари Фарғона вилояти таркибида бўлган Чон-Гара ва Тош-Добо қишлоқларини расмий топшириш бўйича амалга оширилмоқда.

 

24 июль куни Қадамжой туманида икки давлат қўшма ишчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, ҳудуд аҳолиси фуқаролиги, кўчириш, мулкий масалалар ҳамда бошқа ташкилий жараёнлар муҳокама қилинган.

 

3 августдан бошлаб қўшма ишчи гуруҳлар бевосита қишлоқларда иш бошлаган. Мутахассислар аҳолини рўйхатга олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда кейинги тартиб-таомиллар бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

 

Қирғизистон делегациясига Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили биринчи ўринбосари Бактибек Токсонбаев, Ўзбекистон делегациясига эса Ички ишлар вазирлиги Миграция ва шахсийлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Беҳзод Сайфуллаев раҳбарлик қилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Чон-Гара ва Тош-Добо қишлоқларида қарийб 2,5 минг киши истиқомат қилади. Аҳолини рўйхатга олиш ишлари якунлангач, уларга Қирғизистон фуқаролигини бериш бўйича белгиланган тартиблар бошланади.

 

Келишувга мувофиқ, Қирғизистон Ўзбекистонга тенг майдондаги ер участкаларини тақдим этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.