Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Истанбулнинг гавжум сайёҳлик масканларида паспорт, пул ва қўл сумкаларини ўғирлаш ҳолатлари кўпайган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди

 

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга ташриф буюраётган фуқароларни ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга чақирди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда Истанбулнинг сайёҳлар гавжум бўладиган ҳудудларида, хусусан Султон Аҳмад ва Ая София атрофида қўл сумкалари, паспорт, нақд пул ҳамда бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаш ҳолатлари кўпайган.

 

Кузатув камералари тасвирлари ва ўрганишларга кўра, айрим ҳолатларда ўғриликлар вояга етмаган шахслар томонидан содир этилмоқда. Уларнинг ёши сабабли қонунчиликда назарда тутилган чораларни қўллаш муайян вақт талаб қилиши қайд этилган.

 

Шу муносабат билан Бош консулхона фуқароларга қўл сумкасини доимо назоратда сақлаш, паспорт ва пулни бир жойда олиб юрмаслик, гавжум масканларда ҳушёр бўлиш ҳамда зарурат бўлмаса, катта миқдордаги нақд пул олиб юрмасликни тавсия этди.

 

Шунингдек, ўғрилик ҳолатига дуч келган фуқароларга зудлик билан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилиш ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасини хабардор қилиш тавсия этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди | Zamon.uz