Жаҳон

Инфантино узр сўради

FIFA Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш бўйича бекор қилинган ташаббус юзасидан йўл қўйилган хатоларни тан олган.

Инфантино узр сўради

 

FIFA Марокашда ўтказилган фавқулодда йиғилиш якунида Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг 20 фоизини 4,2 миллиард долларга хусусий инвесторларга сотиш бўйича бекор қилинган ташаббус сабаб ташкилот аъзоларидан расман узр сўради. Баёнотда лойиҳа тайёрланиши ва муҳокама қилиниши жараёнида миллий футбол ассоциациялари етарли даражада жалб этилмагани тан олинган. Бу ҳақда Reutres хабар берди.


 
Йиғилишда FIFA президенти Жанни Инфантино, бош котиб Маттиас Графстрём, операцион директор Кевин Ламур ҳамда ташкилотнинг бошқа юқори мартабали раҳбарлари иштирок этган. Раҳбарият тижорат ҳуқуқларини сотиш ташаббуси юзасидан юзага келган норозиликларни муҳокама қилиб, келгусида шундай муҳим қарорлар янада шаффоф тартибда қабул қилинишини билдирган.


 
FIFA баёнотида ташкилот раҳбарияти Инфантинони қўллаб-қувватлашда давом этаётгани ҳам таъкидлаган. Шу билан бирга, бош котиб Маттиас Графстрём ва операцион директор Кевин Ламур лойиҳа амалга оширилиш усули кўнгилдагидек бўлмаганини тан олиб, бу жараён ташкилот ичида ҳам норозилик уйғотганини қайд этган.


 
Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси UEFA, CONCACAF, Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Европанинг қатор клублари томонидан кескин танқид қилинган эди. Можаро ортидан айрим футбол амалдорлари Жанни Инфантинонинг истеъфосини талаб қилган. Бироқ, FIFА президенти Африка, Осиё ва Океаниядаги кўплаб миллий ассоциациялар қўлловини сақлаб қолмоқда. Ҳозирча 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган FIFА президентлиги сайловида унга қарши ягона кучли номзод ҳам топилмаган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Инфантино узр сўради | Zamon.uz