Изза бозорида дахшатли ёнғин содир бўлди
Ёнғин қарийб икки соатда ўчирилган.

Бугун, 6 август куни соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Токзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
ФВВ маълумотига кўра, ёнғин соат 13:48 да қуршаб олинган ва соат 14:09 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Вазият мутасадди хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.








