Жаҳон

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан

Касалланганлар сони 3 874 нафарга, қурбонлар сони эса 1 751 нафарга етди.

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан

 

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси кенгайишда давом этмоқда. Мамлакатда тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони қарийб 4 минг нафарга етди.

 

Reuters агентлиги хабарига кўра, Конго Демократик Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига асосан, эпидемия бошланганидан буён 3 874 та Эбола ҳолати қайд этилган. Улардан 1 751 нафари вафот этган.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, янги аниқланаётган ҳолатларнинг 60–80 фоизи аввал маълум бўлган юқиш занжирлари билан боғлиқ эмас. Бу эса вируснинг назоратдан ташқари тарқалаётганини кўрсатмоқда.

 

Касаллик Бундибугё вируси сабаб юзага келган бўлиб, айни пайтда унга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

 

Эпидемиянинг асосий ўчоғи ҳисобланган Итури провинцияси барча касалланиш ҳолатларининг қарийб 90 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги қуролли можаролар сабаб айрим аҳоли пунктларига тиббий ёрдам етказиш қийинлашаётгани қайд этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан | Zamon.uz