Ўзбекистон

"Микробизнесдан йирик лойиҳаларга": Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлар билан учрашди

Янгийўлда Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорликни молиялаштириш, имтиёзли кредитлар, давлат дастурлари ва бизнесни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тадбиркорларнинг мурожаатларига амалий ечимлар ишлаб чиқилди.

"Микробизнесдан йирик лойиҳаларга": Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлар билан учрашди

 

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Халқобод» маҳалласида “Микробизнесдан йирик лойиҳаларга: маҳалладаги тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” ҳамда “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ва Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

       

 

Унда Бизнесни ривожлантириш банки ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси мутасаддилари, Янгийўл тумани ҳокимлиги вакиллари, банк мутахассислари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

     

 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни бевосита тинглаш ҳамда уларга амалий ечимлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

 

     

 

Тадбир аввалида иштирокчиларга Бизнесни ривожлантириш банки томонидан тақдим этилаётган молиявий маҳсулотлар ва хизматлар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ахборот материаллари тарқатилди.

 

     

 

Давра суҳбати давомида тадбиркорликни молиялаштириш имкониятлари, имтиёзли кредит маҳсулотлари, давлат дастурлари, маҳаллабай ишлаш тизими ҳамда ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

 

     

 

Очиқ мулоқот форматида ташкил этилган учрашувда тадбиркорлар кредит ажратиш тартиби, гаров таъминоти, рухсатномалар олиш, бизнес фаолиятини кенгайтириш ва давлат томонидан яратилаётган имкониятлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни мутахассисларга йўллаб, батафсил жавоб олдилар. Қатор мурожаатлар юзасидан амалий ечимлар белгиланди.

 

     

 

Тадбир якунида тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудудларда бизнес муҳитини янада яхшилаш ҳамда банк ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотни тизимли равишда давом эттириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

     

custom img

Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаши мумкин

Шунингдек, чегарадаги навбатларни қисқартириш, электрон визаларни жорий этиш ва юк ташувларини жадаллаштириш масалалри кўриб чиқилмоқда.

custom img

Маъмурий судларда дастлабки эшитув жорий этилади

Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 20 кундан кечиктирмай ўтказиши керак.

custom img

Бойсундаги ўрмон хўжалигида ёнғин юз берди

Ёнғин 24 соат ичида бартараф этилган.

custom img

Тошкент ҳайвонот боғида эркак шер ва жайраларга тош отди

Ҳолат юзасидан видеокузатув ёзувлари ўрганилиб, шахсни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Андижонда боғча лицензияси учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

У келишилган пулнинг 5 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар cони эълон қилинди

Уларнинг асосий қисми Россия ва Европа мамлакатларида меҳнат қилади.

custom img

Ўзбек боксининг афсонаси Руфат Рисқиев вафот этди

У ўзбек боксидан жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада медали соҳиби бўлган илк боксер сифатида тарихда қолган.

custom img

Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди

Блэкаутга Марказий Осиё ягона энергетика тизимида юзага келган аварияли ҳолат сабаб бўлганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"