Жаҳон

Нетаняху билан айрим масалаларда келишмовчиликлар бор — Венс

АҚШ вице-президенти Исроил билан иттифоқчилик сақланаётганини, бироқ айрим сиёсий масалаларда Нетаняху билан қарашлар турлича эканини айтди.

Нетаняху билан айрим масалаларда келишмовчиликлар бор — Венс

 

АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан айрим масалаларда фикрлар тафовути мавжудлигини тан олди.

 

Fox News телеканалига берган интервьюсида Венс АҚШ ва Исроил яқин иттифоқчи давлатлар бўлсада, айрим масалаларда қарашлар турлича бўлиши табиий эканини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ манфаатлари Исроил манфаатлари билан мос келган ҳолатларда икки томон умумий мақсадларга эришиш йўлларини муҳокама қилади. Қарашлар бир-биридан фарқ қилган вазиятларда эса бу масалалар очиқ ва ҳалол тарзда муҳокама қилинади.

 

Венс АҚШ вице-президенти сифатидаги асосий вазифаси мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш эканини қайд этган.. Шунингдек, у Эрон билан боғлиқ вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этишга интилаётганини билдириб, бу жараёнда баъзан олдинга силжиш ва ортга чекинишлар кузатилишини таъкидлаган.

 

Ахиос нашри аввалроқ Ж.Д. Венс ва Бенямин Нетаняху ўртасида Эрон масаласи ҳамда дипломатик ёндашув бўйича келишмовчиликлар шахсий даражагача етгани ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотига кўра, Нетаняху Венснинг Исроил ҳукумати фаолияти ва Эрон билан боғлиқ сиёсат юзасидан билдирган танқидларидан норози бўлган.

 

Бироқ Венс сўнгги суҳбат чоғида Нетаняху томонидан унга нисбатан ҳеч қандай босим ёки кескин муносабат бўлмаганини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.