Жаҳон

Покистоннинг собиқ вазири педофилияда гумонланмоқда — The Guardian

Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990 йиллардаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва одам савдоси иши бўйича тергов қилинмоқда.

Покистоннинг собиқ вазири педофилияда гумонланмоқда — The Guardian

 

Покистоннинг Азад Кашмир ҳудуди собиқ вазири Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990 йилларда Манчестер шаҳрида болаларга нисбатан содир этилгани айтилаётган жинсий зўравонлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар юзасидан тергов қилинмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, 62 ёшли Рухсар Аҳмад 2024 йил 18 июль куни Манчестер аэропортида қўлга олинган. У узоқ йиллар яшаган Рушолме ҳудудида 1990 йилларнинг бошларида болалар уйларида тарбияланган қизларга нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар юзасидан сўроқ қилинган.

 

Тергов камида икки нафар аёлнинг болалик даврида зўрлангани ва одам савдосига жалб этилгани ҳақидаги кўрсатмаларига асосланмоқда. Ҳодисалар содир бўлган пайтда Рухсар Аҳмад тахминан 30 ёшда бўлгани айтилмоқда.

 

Буюк Манчестер полицияси сиёсатчининг мамлакатни тарк этишини чеклашни сўраган. Бироқ суд 2024 йил июль ойида гаров шартларини кучайтириш ҳақидаги илтимосномани рад этган. Ҳозирда Аҳмад гаров эвазига озодликда бўлиб, полиция назорати остида қолмоқда.

 

Шунга қарамай, ўтган ҳафта у Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф партияси номидан Азад Жамму ва Кашмир қонунчилик ассамблеяси депутатлигига сайланган.

 

Нашрнинг ёзишича, Рухсар Аҳмад ўтган ой Манчестер полициясига келиши керак эди. Бироқ у соғлиғи сабаб Буюк Британияга уча олмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда унинг Покистоннинг Мирпур шаҳридаги сайловолди тадбирларида иштирок этаётгани акс этган суратлар тарқалган.

 

Маълум қилинишича, сиёсатчи яқин олти ҳафта ичида Манчестер полициясига келиши керак. Акс ҳолда, унга нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилиши ёки экстрадиция жараёни бошланиши мумкин. The Guardian қайд этишича, бу ҳолат Буюк Британия ва Покистон ўртасида дипломатик масалага айланиши эҳтимолини ҳам юзага келтириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.