Ўзбекистон

Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари 5 минг доллар пора билан ушланди

Тошкентда эса ўқишга киритиб қўйиш эвазига 13 минг доллар олган шахс қўлга тушди.

Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари 5 минг доллар пора билан ушланди

 

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида коррупция ҳамда фирибгарлик билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Электр таъминоти корхонаси раҳбари маҳаллий тадбиркорга тегишли умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида давлатга етказилган 393 миллион сўмлик зарар бўйича жиноий жавобгарликка тортмаслик ҳамда зарар миқдорини камайтириб, маъмурий тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

У жорий йил июль ойида ушбу маблағнинг 4 минг долларини олган, қолган 1 минг долларни эса учинчи шахс орқали олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Қайд этилишича, мазкур мансабдор аввал ҳам судланган бўлишига қарамай, яна ноқонуний ҳаракат содир этган.

 

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида у олдиндан 13 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.