Жаҳон

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди


 
Шимолий Корея 6 август куни шарқий қирғоқдаги Вонсан ҳудудидан қисқа масофали баллистик ракета учирди. Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси ракета Япон денгизи томонга учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Аpnews хабар берди.


 
Ракетанинг аниқ учиш масофаси ва техник тавсифлари ҳозирча ошкор этилмаган. Жанубий Корея ҳарбийлари АҚШ ва Япония билан биргаликда ракета парвозига оид маълумотларни таҳлил қилмоқда ҳамда кузатув ва жанговар шайлик даражасини кучайтирган. Япония Мудофаа вазирлиги ҳам ракета мамлакат ҳудуди ёки унинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушмаганини тасдиқлади.


 
Шимолий Корея сўнгги йилларда турли турдаги баллистик ракеталар, қанотли ракеталар, гипертовушли қурол тизимлари ҳамда сувости кемаларидан учириладиган ракеталарни мунтазам синовдан ўтказиб келмоқда. Пхенян бу дастурларни мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳлаб келади. Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ядровий ва ракета салоҳиятини янада кучайтиришни давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган.


 
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония эса бундай ракета учиришларини БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига зид деб ҳисоблайди. Шу сабабли уч давлат ҳарбий ва разведка соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириб, Корея яриморолида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳамда ракеталарни эрта аниқлаш имкониятларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.