Жаҳон

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда


 
Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик сўнгги икки йил ичида сезиларли даражада кенгайди. Ғарб ва Жанубий Корея разведка хизматлари маълумотларига кўра, 2024 йил кузидан бошлаб Шимолий Корея Россияга 14 мингга яқин ҳарбий хизматчи юборган. Улар асосан Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинларига қарши жангларда қатнашган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Украина президенти Влaдимир Зеленский июль ойида Россия яна 30 минг нафаргача шимолий кореялик ҳарбийни урушга жалб этишни режалаштираётганини маълум қилган. Жанубий Корея разведкаси ҳам Пхенян қўшимча кучлар юборишга тайёрланаётганини билдирган.


 
Сўнгги маълумотларга кўра, Шимолий Корея илк бор баллистик ракета бўлинмасини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган. Украина ҳарбий разведкаси бу бўлинма олтита ракета учиргичи ва 120 тагача баллистик ракета билан жиҳозланиши мумкинлигини маълум қилган. Бўлинма Россиянинг ғарбий қисмида жойлаштирилиши ва Украинага қарши зарбаларда иштирок этиши кутилмоқда.


 
Шимолий Корея уруш давомида Россияни катта миқдорда артиллерия снарядлари, ракеталар ва бошқа қурол-аслаҳалар билан ҳам таъминлаб келмоқда. Ғарб давлатлари ва Украина расмийлари бу ёрдам Россияга узоқ давом этаётган урушда қурол-яроғ захираларини тўлдириш имконини бераётганини таъкидлайди.


 
Маълумот учун, Москва ва Пхенян 2024 йилда ўзаро мудофаа тўғрисидаги шартномани имзолаган. Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янада чуқурлашди. Россия 2025 йилда Шимолий Корея ҳарбийлари Курск вилоятидаги жангларда қатнашганини расман тасдиқлаган бўлса, Пхенян ҳам бу иштирокни ўзаро мудофаа мажбуриятлари доирасидаги ҳаракат сифатида баҳолаган.

custom img

Россияда ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Марҳумларнинг жасадлари суд-тиббий экспертизадан сўнг Ўзбекистонга қайтарилади.

custom img

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қўшма мудофаа келишувини имзолади

Томонлар бир давлатга қарши қуролли ҳужумни учаласига қарши ҳужум сифатида кўришга келишди.

custom img

Тўқаев Путинни Украина урушини тўхтатишга чақирди (Таҳлил)

Тўқаев Путин билан учрашувда Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди. Тўқаев буни қандай эплади?

custom img

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

custom img

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"