Ўзбекистон

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади

Қўриқлаш хизмати ходимлари уни воқеа жойида ушлаб, пул маблағлари эгасига қайтарилди.

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади

 

Тошкент шаҳрида вояга етмаган бола дўкондан пул ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вояга етмаган бола дўкон эшиги тирқишидан ичкарига кириб, кассада сақланаётган 6 миллион 185 минг сўмга яқин пул маблағини ўғирлаб кетган.

 

Ҳодиса тунги хизматни олиб бораётган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, гумонланувчи воқеа жойидан чиқиб кетаётганида қўлга олинган ҳамда ички ишлар органларига топширилган.

 

Текширув давомида ўғирланган пул маблағлари тўлиқ эгаларига қайтарилган.

 

Ўрганишлар чоғида мазкур савдо шохобчаси Қўриқлаш хизмати тизимига уланмагани аниқланиб, тадбиркор билан тегишли шартнома тузилган. Шунингдек, ҳудуддаги бошқа савдо объектлари ҳам кўздан кечирилиб, уларнинг эгаларига мулк хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлаш хизматига уланиш ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Жиноятни тезкор фош этишда хизмат кўрсатган Қўриқлаш хизмати ходимлари раҳбарият томонидан рағбатлантирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади | Zamon.uz