Ўзбекистон

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми 10 августгача ёпилади

Таъмирлаш ишлари давомида автотранспорт воситалари қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланади, тез тиббий ёрдам машиналари учун эса алоҳида йўлак ташкил этилади.

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми 10 августгача ёпилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан Арнасой кўчаси оралиғидаги қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

 

 

Маълум қилинишича, мазкур участкада аввал йўлнинг қарама-қарши томонида капитал таъмирлаш ва янги асфальт қопламасини ётқизиш ишлари якунланган. Эндиликда таъмирлаш ишлари йўлнинг иккинчи томонида давом эттирилади.

 

Шу сабабли 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан Арнасой кўчаси оралиғидаги таъмирланаётган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

 

Бу даврда автотранспорт воситалари оқими йўлнинг қарама-қарши томонига йўналтирилади ва ҳаракат вақтинчалик схема асосида ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам машиналари учун эса алоҳида вақтинчалик ҳаракат йўналиши ажратилади.

 

Масъуллар ҳайдовчилардан йўл белгиларига амал қилиш, тезликни пасайтириш ҳамда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштиришни сўради. Таъкидланишича, чекловлар йўлни сифатли капитал таъмирлаш ва асфальт қопламасини ётқизиш ишларини хавфсиз якунлаш мақсадида жорий этилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди

Кенгаш блогерларнинг касбий ривожланиши, медиа саводхонлигини ошириш ва ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

custom img

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида экологик клуб ташкил этиш таклиф қилинди

Уюшма қошидаги Журналист аёллар кенгашининг “Яшил иқтисодиёт ва аёллар:  асраш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

custom img

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

custom img

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши ортидан ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган

custom img

Маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади — Энергетика вазири

Энергетика соҳасида истеъмолчиларга мобил илова орқали қарздорлик ва таъминотдаги узилишлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи тизимларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов оғир жудоликка учради

Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U-19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси Ҳусан бобо вафот этди.

custom img

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишга юборилиши мумкин

Томонлар бунинг учун мутахассисларни қўшимча тайёрлаш, сертификатлаш ва лицензиялаш масалаларини ўрганишга келишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"