Ўзбекистон

Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Тошкентдаги Миллий боғ сайилгоҳи ҳудудидаги чўмилиш соҳилида 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Ҳодиса 5 август куни соат тахминан 16:30 да Тошкент шаҳридаги Миллий боғ сайилгоҳи ҳудудида жойлашган чўмилиш соҳилида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 4 ва 8 ёшли набиралари билан чўмилиш учун мазкур ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида 4 ёшли қиз сувга чўкиб кетган.

 

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ, кўрилган барча саъй-ҳаракатларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Маълум қилинишича, марҳуманинг танасида ташқи тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳодиса юзасидан тергов-тезкор гуруҳи, прокуратура ҳамда Суд-тиббий экспертиза бюроси ходимлари томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Ҳозирда қизнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.