Ўзбекистон

Тожикистонда ҳижобга қарши навбатдаги “рейд”лар бошланди

Расмийлар тадбирни миллий қадриятларни асраш зарурати билан изоҳлаган.

Тожикистонда ҳижобга қарши навбатдаги “рейд”лар бошланди


 
Тожикистоннинг Панжакент шаҳрида маҳаллий ҳокимият ва милиция ходимлари ўзлари “бегона кийим” деб атаётган либосларга қарши навбатдаги тушунтириш тадбирларини ўтказди. 4 август куни ҳукмрон Халқ демократик партиясининг Панжакент бўлими эълон қилган фотосуратларга кўра, учрашувлар асосан ҳижоб кийган аёллар ва қизлар иштирокида бўлиб ўтган.


 
Расмийларнинг билдиришича, тадбирдан кўзланган мақсад “бегона маданият кириб келишининг олдини олиш”, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ҳамда миллий қадриятларни асрашдан иборат. Бироқ тадбирда неча киши қатнашгани, аёлларга қандай тавсиялар ёки талаблар билдирилгани ҳақида маълумот берилмаган.


 
Radio Ozodi маълумотига кўра, ҳокимият вакиллари билан суҳбатлашган айрим ҳижобли аёллар воқеа тафсилотларини ошкор қилишни истамаган. Улар бу иш жойи ёки шахсий ҳаётида муаммолар келтириб чиқаришидан хавотир билдирган.

 

Қайд этилишича, жорий йил май ойида ҳам Рудакий туманида “Қишлоқдан қишлоққа” номли шунга ўхшаш тарғибот тадбири ўтказилган. Мухолифат вакилларининг таъкидлашича, бу учрашувлар “ихтиёрий тушунтириш ишлари” сифатида тақдим этилган бўлсада, ҳижоб кийган аёллар туман ҳокимияти биносига чақирилган.


 
Маълумот учун, 2024 йил июнь ойидан бошлаб Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” деб баҳоланган кийимларни олиб кириш, сотиш, реклама қилиш ва кийиш тақиқланган. Бироқ амалдаги қонунчиликда “бегона кийим” тушунчасига аниқ таъриф берилмаган. Шу билан бирга, амалиётда расмийлар ушбу атама остида асосан исломий кийиниш услуби, хусусан ҳижобни назарда тутаётгани қайд этиб келинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тожикистонда ҳижобга қарши навбатдаги “рейд”лар бошланди | Zamon.uz