Жаҳон

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

 

Россиянинг энг йирик маркетплейсларидан бири Wildberries Украина дронлари ҳужумлари ортидан логистика тизимини қайта ташкил этишни бошлади. Компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларни Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The MoscowTimes хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Россиядаги омбор қувватларининг қарийб 20 фоизи ҳужумлар оқибатида ишдан чиққан. Шу сабабли компания хавфсизроқ ҳудудлардаги логистика марказларидан фойдаланишни кенгайтиришни кўзламоқда.

 

Wildberries вакиллари сотувчилар билан ўтказилган учрашувларда узоқ муддатли сақлаш омборлари эндиликда асосан Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистонда жойлашишини, етказиб бериш муддатлари ҳамда логистика харажатлари бўйича қўшимча маълумотлар кейинчалик тақдим этилишини билдирган.

 

Шу билан бирга, айрим тадбиркорлар янги логистика схемаси етказиб бериш муддатларини узайтириши, транспорт харажатларини ошириши ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

 

Маълум қилинишича, Wildberries Тошкент вилоятида 170 минг квадрат метр майдонга эга йирик логистика марказини барпо этмоқда. Лойиҳа Россия, Ўзбекистон ва Яқин Шарқ бозорларини боғлаш, шунингдек, Хитой орқали Африка йўналишидаги транзит логистикасини ривожлантиришга хизмат қилиши режалаштирилган.

 

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, Россиядаги Wildberries логистика инфратузилмасининг 17–22 фоизи турли даражада зарар кўрган. Компания логистика занжирларини қайта шакллантириш билан бирга, кичик омборлар ва қабул пунктлари тармоғидан кенгроқ фойдаланишни бошлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.