Ўзбекистон

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш учун ҳайдовчилар оператор билан оммавий шартнома тузади.

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

 

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қонунга мувофиқ, автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари йўл эгалари томонидан, заруратга кўра ихтисослашган йўл ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.

 

Шунингдек, йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан берилган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.

 

Қонунга кўра, пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Президенти ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

 

Бунда пулли йўл ташкил этиш фақат режалаштирилаётган йўл билан боғлиқ ҳудудлар ўртасида фойдаланиш учун қулай ва талаб даражасидаги муқобил бепул автомобиль йўли мавжуд бўлиши шарти билан амалга оширилади.

 

Фойдаланувчилар пулли автомобиль йўлидан фойдаланиш учун оператор билан оммавий шартномани қуйидаги усуллардан бири орқали тузади:

  • пулли автомобиль йўлига кириш;

  • ҳаракатланиш учун тўловни тўлов пунктида амалга ошириш;

  • йўл талонини харид қилиш.

 

Қонунда қайд этилишича, пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезликда ҳаракатланиши ҳамда бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматларини таъминлаш шарти билан жорий этилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди | Zamon.uz