Ўзбекистон

“Бўрижар” каналида чўкаётган болани қутқарган ППХ ходими ва фуқаро тақдирланди

Болани қутқаришда жасорат кўрсатган ходим ва фуқаронинг хизматлари эътироф этилиб, уларга пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

“Бўрижар” каналида чўкаётган болани қутқарган ППХ ходими ва фуқаро тақдирланди

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султанходжаев иштирокида Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида саф йиғилиши бўлиб ўтди. Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Йиғилишда туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар осойишталигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

 

Тадбир якунида инсон ҳаётини сақлаб қолишда жасорат ва фидойилик кўрсатган фуқаролар муносиб тақдирланди.

 

Хусусан, «Бўрижар» каналида чўмилиш вақтида чўкаётган 13 ёшли Муҳамадни қутқариб қолган Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори Расул Жўраевнинг тезкор ҳаракати алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, қутқарув жараёнида ёрдам кўрсатган фуқаро Зухриддин Эшқувватовнинг жасорати ҳам муносиб баҳоланди.

 

Уларнинг инсон ҳаётини асраб қолиш йўлидаги фидокорона ҳаракатлари учун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султанходжаев ҳамда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова томонидан ташаккурнома, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.