Жаҳон

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Европада кузатилаётган кучли иссиқлик тўлқини иқтисодиёт учун жиддий таҳдидга айланмоқда. EUobserver нашрининг хабар беришича, жазирама оқибатида Европа иқтисодиётига етиши мумкин бўлган умумий зарар 800 миллиард еврога баҳоланмоқда.

 

Қайд этилишича, ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво, айниқса очиқ ҳавода фаолият юритувчи қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда меҳнат унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлиб, ишчиларни ҳимоя қилиш тизимидаги камчиликларни ҳам юзага чиқармоқда.

 

Европа атроф-муҳит агентлиги (EEA) мутахассиси Ханс Мартин Фюсселнинг таъкидлашича, экстремал иссиқлик нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки Европа иқтисодиёти ва молия сектори учун ҳам жиддий хавф туғдиради.

 

Allianz SE таҳлилига кўра, Франция 2030 йилгача ёзги жазирамалар сабаб энг катта иқтисодий йўқотишларга дуч келиши мумкин. Мамлакатда хавф остидаги иқтисодий маҳсулот ҳажми қарийб 240 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, Италия, Испания ва Германия ҳам катта молиявий йўқотишлар эҳтимоли юқори бўлган давлатлар қаторига киритилган.

 

Европа иқтисодий зонаси иқлим бўйича мутахассиси Арианна Жаннетти эса кучли иссиқлик тўлқинлари кўплаб тармоқлар учун тизимли хавф туғдираётганини таъкидлаган.

 

Маълумотларга кўра, июнь ойининг иккинчи ярмида Ғарбий Европанинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори кўтарилган. Copernicus Ер кузатув дастури июнь ойини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этди. Шу билан бирга, Financial Times маълумотига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари жорий йилнинг ўзида ўрмон ёнғинларини бартараф этишга 3 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"