Ўзбекистон

Коттежни ўз номига ўтқизиб, қолган 36 минг долларни бермаган ака-ука ушланди

Улар уйни 66 минг долларга сотиб олишга келишиб, дастлаб 30 минг доллар тўлаган ва қолган пулни беришдан бош тортиб, уй эгасига тазйиқ ўтказиш билан қўрқитган.

Коттежни ўз номига ўтқизиб, қолган 36 минг долларни бермаган ака-ука ушланди

 

Тошкент шаҳрида коттеж савдоси билан боғлиқ товламачилик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

 

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ҳамда унинг 1988 йилда туғилган укаси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаро томонидан Тошкент туманида қурилган коттежни 66 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

 

Улар дастлаб уй эгасига 30 минг АҚШ доллари тўлаб, қолган 36 минг долларни олти ой ичида беришга ваъда қилган. Шундан сўнг, 2022 йил май ойида коттежни 1976 йилда туғилган акаси номига нотариал тартибда расмийлаштириб олган.

 

Бироқ кейинчалик ака-ука қолган 36 минг АҚШ долларини тўлашдан бош тортиб, уй эгаси пулни талаб қилган тақдирда унга нисбатан тазйиқ ўтказиш билан қўрқитган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчилар қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"