Ўзбекистон

Маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади — Энергетика вазири

Энергетика соҳасида истеъмолчиларга мобил илова орқали қарздорлик ва таъминотдаги узилишлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи тизимларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади — Энергетика вазири

 

Янги тайинланган Энергетика вазири Шерзод Хўжаев Президентга энергетика соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилгани ҳақида маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, йиғилишда энергетика соҳасидаги ишларни маҳаллабай ташкил этиш ва ҳар бир маҳалланинг энергетик паспортини шакллантириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

 

Энергетик паспортда маҳалладаги истеъмолчилар сони ва тоифалари, электр энергияси ҳамда табиий газ инфратузилмасининг мавжуд ҳолати, уни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун зарур маблағ ва муддатлар, шунингдек, янги истеъмолчиларни тармоққа улаш имкониятлари акс эттирилади. Имконият етарли бўлмаган ҳудудларда инфратузилмани кучайтириш ва кенгайтириш бўйича зарур чоралар ҳам белгиланади.

 

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчи ташкилотлар билан истеъмолчилар ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

 

Бунинг учун онлайн платформаларни ишга тушириш, уларни ахборот ва биллинг тизимлари билан интеграция қилиш режалаштирилмоқда. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар мобил илова орқали қарздорлик ва бошқа маълумотларни исталган вақтда олиш, шунингдек, таъминотдаги узилишлар ҳақида масофадан туриб хабар бериш имкониятига эга бўлади.

 

Мобил иловалардан фойдалана олмайдиган фуқаролар учун эса қўнғироқлар марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ҳамда мурожаатларга жавоб бериш тезлиги ва сифатини ошириш кўзда тутилмоқда.

 

Энергетика тизимидаги электр энергияси ва табиий газ йўқотишлари ҳамда қарздорликларни кескин камайтириш ҳам устувор вазифалар қаторидан ўрин олган. Бу йўналишда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиб, соҳа ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш, кунлик вазифаларни белгилаш, ҳисоботларни таҳлил қилиш ва хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш тизимини кучайтириш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, тармоқларда авариялар ва узилишларнинг олдини олиш учун муаммоли ҳудудларни олдиндан аниқлаш, зарур ҳолларда қувватларни ошириш ва инфратузилмани модернизация қилиш чоралари кўрилади.

 

Энергетика соҳасида таннархни пасайтириш мақсадида рақобат муҳитини ривожлантириш ва бозор механизмларидан фойдаланишни жадаллаштириш ҳам кўзда тутилган.

 

Хусусан, суюлтирилган газнинг эркин бозорини шакллантириш бўйича топшириқ берилган. Бунда тадбиркорларнинг хориждан суюлтирилган газ импорт қилиши ва уни аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига сотиш жараёнларини соддалаштириш, қўшимча қулайликлар яратиш билан бирга, хавфсизлик талабларини таъминлаш мақсадида амалдаги техник регламентларни қайта кўриб чиқиш белгиланган.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"