Ўзбекистон

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган, Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган A.O. бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

 

Суд маълумотларига кўра, у Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 206-моддаси 2-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» банди ва 210-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

 

Суд ҳукмига кўра, A.O.гa Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

 

Мазкур жиноят иши доирасида яна уч нафар судланувчига 7 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш, икки нафарига 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари, яна бир судланувчига эса 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Суд ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш, шунингдек, протест келтириш ҳуқуқига эга.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"