Ўзбекистон

Олмаотада инсультни бошдан кечирган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Аёлга Қозоғистон фуқароси томонидан яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳужжатларни расмийлаштиришда бепул кўмак берилган.

Олмаотада инсультни бошдан кечирган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги кўмагида Қозоғистонда меҳнат фаолиятини олиб бораётган вақтида инсультни бошдан кечирган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаронинг мурожаати ва унинг оғир саломатлик ҳолати инобатга олиниб, Бош консуллик томонидан Ўзбекистонга қайтиши учун қайтиш сертификати расмийлаштирилган ҳамда Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилган.

 

Шунингдек, Қозоғистоннинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва миграция органлари билан ҳамкорликда ўзбекистонлик фуқаронинг мамлакатдан қонуний тартибда чиқиб кетиши таъминланган.

 

Мазкур жараёнда Қозоғистон фуқароларидан бири аёлга бепул ёрдам кўрсатиб, уни вақтинча яшаш жойи, кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлагани, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этишда кўмаклашгани учун Бош консуллик унга миннатдорлик билдирган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.