Ўзбекистон

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши ортидан ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди


6 август куни соат 16:00 атрофида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, МАN русумли юк автомобили Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситаси кабинасининг салон қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.


 
Ҳайдовчи автомобилни тўхтатишга уринган, бироқ бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк машинаси йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.


 
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойининг ўзида вафот этган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва барча ҳолатларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"