Жаҳон

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди


 
АҚШ олимлари сунъий интеллектдан фойдаланиб, табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирус яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда AlJazeera хабар берди.

 

Тадқиқотни Стенфорд университети ва Arc Institute олимлари амалга оширган. Улар Evо 1 ва Evо 2 номли сунъий интеллект моделларидан фойдаланиб, табиатда учрамайдиган минглаб вирус геномларини лойиҳалаштирган. Лаборатория синовларида улардан 16 таси функционал экани тасдиқланиб, E.coli бактерияларини юқтириш ва йўқ қилиш қобилиятини намойиш этган.


 
Яратилган вируслар бактериофаглар бўлиб, улар фақат бактерияларни зарарлайди ва одамларга хавф туғдирмайди. Олимлар бундай технология антибиотикларга чидамли инфекцияларни даволаш, индивидуал бемор учун мос бактериофагларни тез яратиш ҳамда янги биологик терапияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.


 
Шу билан бирга, биохавфсизлик бўйича мутахассислар сунъий интеллектнинг вирус геномларини яратиш имконияти келажакда зарарли мақсадларда ҳам қўлланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Уларнинг фикрича, бундай технологиялар ривожланиши билан назорат механизмлари, ДНК синтези устидан мониторинг ва халқаро хавфсизлик қоидаларини кучайтириш зарурати ортмоқда.


 
Тадқиқот муаллифлари эса лойиҳа давомида фақат одамларга хавф туғдирмайдиган бактериофаглар билан ишланганини, барча тажрибалар биохавфсизлик талабларига мувофиқ ўтказилганини билдирган. Уларнинг айтишича, сунъий интеллект биология ва тиббиётда янги имкониятлар яратиши мумкин, бироқ ундан фойдаланиш қатъий назорат ва халқаро ҳамкорликни талаб қилади.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"