Ўзбекистон

Таиланддаги мактабда отишма содир бўлди

Қурбонлар орасида уч нафар ўқитувчи ва уч нафар ўқувчи бор.

Таиланддаги мактабда отишма содир бўлди


Таиланднинг Нонтҳабури провинциясидаги Дебсирин Нонтҳабури мактабида содир бўлган отишмада олти киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, ҳужумни мактаб ўқувчиси амалга оширган. Бу ҳақда ApNews хабар берди.


 
Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар ўқитувчи ва уч нафар ўқувчи бор. Жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Гумонланувчи ҳам воқеадан сўнг оғир яраланган ҳолда касалхонага олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у қуролни оила аъзоларидан бирига тегишли қуролдан фойдаланган.


 
Отишма вақтида мактаб биносида ваҳима юзага келган. Ўқувчилар ва ўқитувчилар синфхоналарда яширинган, айримлари деразалар орқали ташқарига қочишга мажбур бўлган. Полиция ҳудудни ўраб олиб, бинони босқичма-босқич эвакуация қилган.


 
Бош вазир Анутин Чарнвиракул қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, воқеа сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳужум мотиви ва қурол мактабга қандай олиб кирилгани юзасидан терговни давом эттирмоқда.


 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида мамлакат жанубидаги мактаблардан бирида ҳам отишма содир бўлган эди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"