Ўзбекистон

Тошкентда аёлнинг интим суратларни тарқатмаслик эвазига 3 минг доллар талаб қилган эркак ушланди

У суратларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш ва тарқатиш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган.

Тошкентда аёлнинг интим суратларни тарқатмаслик эвазига 3 минг доллар талаб қилган эркак ушланди

 

Тошкент шаҳрида аёлнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиб юбориш ҳамда уларни оила аъзоларига кўрсатиш билан таҳдид қилиб, ундан пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 1995 йилда туғилган эркак унинг турли вақтларда олинган интим фото ва видеоларини тарқатмаслик, шунингдек, оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилмаслик эвазига ундан қарийб 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб келаётганини билдирган.

 

Мурожаат асосида ички ишлар органларининг Тезкор қидирув департаменти ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида гумонланувчи Тошкент шаҳрининг Миробод туманида аёлдан талаб қилган 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"