Ўзбекистон

Тошкентда квартира нархлари ошди, ҳовлилар нархи пасайди

Пойтахтдаги янги қурилган уйлардаги квартиралар нархи йиллик ҳисобда 5 фоизга қимматлашган.

Тошкентда квартира нархлари ошди, ҳовлилар нархи пасайди

 

Ўзбекистонда 2026 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индексини ҳисоблашнинг янги методологиясига ўтилди. Янги услуб Халқаро валюта жамғармаси экспертлари кўмагида халқаро статистик стандартлар асосида ишлаб чиқилган.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, янги методологияда гедоник регрессия усулидан фойдаланилмоқда. Бунда уй-жойнинг майдони, жойлашуви, қавати, хоналар сони ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинади. Шунингдек, уй-жой нархлари индексини ҳисоблашда илк бор якка тартибдаги уйлар ҳам инобатга олинган.

 

2026 йилнинг иккинчи чорагида Тошкент шаҳрида квартиралар нархи биринчи чоракка нисбатан 1,3 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 3,9 фоизга ошган.

 

Пойтахтдаги янги қурилган уйлардаги квартиралар нархи йиллик ҳисобда 5 фоизга қимматлашган.

 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги якка тартибдаги уйлар нархи чорак давомида 0,7 фоизга пасайган. Бироқ уларнинг нархи ўтган йилги кўрсаткичдан 1,2 фоизга юқори бўлиб қолган.

 

Ҳудудлар кесимида эса якка тартибдаги уйлар нархи иккинчи чоракда 2,8 фоизга ошган, йиллик ҳисобда эса 2,7 фоизга пасайган.

 

Уй-жой бозорининг сегментлари бўйича бирламчи бозорда нархлар чораклик ҳисобда 0,7 фоизга, йиллик ҳисобда 7,1 фоизга ошган. Иккиламчи бозорда эса мос равишда 1,6 фоиз ва 4,2 фоиз ўсиш қайд этилган.

 

Қўмита янги индекс эълонларда кўрсатилган нархлар асосида шакллантирилишини, шу сабабли у амалда тузилган олди-сотди битимларининг якуний қийматини акс эттирмаслигини қайд этган.

 

Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар тўлиқ OLX.uz эълонлари асосида шакллантирилади. Ҳудудларда эса маълумотларнинг 48 фоизи OLX.uz, қолган 52 фоизи бошқа очиқ манбалардан олинади. 2026 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича ҳар чоракда қарийб 150 мингта уй-жой эълони қайд этилган.

 

Миллий статистика қўмитаси ҳозирча бирламчи ва иккиламчи бозорлар, шунингдек, Тошкент шаҳри ва ҳудудлар кесимида бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача нархини эълон қилишни режалаштирмаган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.