Жаҳон

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, чақалоқнинг туғилиши орқали автоматик равишда АҚШ фуқаролигини олиш амалиёти — “туғилиш туризми”ни тақиқловчи фармонни имзолади.

 

Бу ҳақда Оқ уй аппарати раҳбари ўринбосари Стивен Миллер фармон имзоланиши маросимида маълум қилди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, айрим шахслар АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олиш имкониятидан тижорий мақсадларда фойдаланмоқда. Президент бундай амалиёт “шундай ишлаши керак эмаслиги”ни таъкидлаган.

 

Фармон, шунингдек, туғилиш орқали автоматик фуқаролик олиш ҳуқуқига эга бўлмайдиган шахслар доирасини кенгайтиради. Унга кўра, АҚШнинг хорижий душманлари, хорижий террористик ташкилотлар аъзолари ҳамда айрим хорижий ҳукуматлар номидан фаолият юритувчи шахсларнинг фарзандларига нисбатан фуқаролик бериш тартибига чекловлар қўйилади.

 

Оқ уй маълумотларига кўра, янги чора АҚШга айнан фарзанд туғиш ва унинг орқали фуқаролик олиш мақсадида келиш амалиётига қарши қаратилган.

 

Бундан ташқари, Трамп туғилиш орқали фуқаролик масаласига оид яна бир фармонни имзолаган. Унда айрим тоифадаги шахсларнинг фарзандлари туғилишнинг ўзи билан автоматик равишда АҚШ фуқаролигини олмаслиги назарда тутилган.

 

АҚШ Олий суди аввалроқ Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқароликни чеклашга қаратилган сиёсати юзасидан қарорлар чиқарган. Шу сабабли янги фармонлар ҳам ҳуқуқий баҳсларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

 

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқи мамлакат Конституциясининг 14-тузатмаси билан боғлиқ бўлиб, Трамп маъмурияти мазкур тартибни қайта кўриб чиқишни ўз сиёсий кун тартибининг муҳим йўналишларидан бири сифатида илгари сурмоқда.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"