Ўзбекистон

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан туркиялик олим Кемал Явуз Атаманнинг “Мен таниган Ўзбекистон” китоби нашр этилди.

 

 

Нашр Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамкорлигидаги “Маърифат элчилари” лойиҳаси доирасида ўзбек ва турк тилларида тайёрланган.

 

 

Китобда муаллифнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистонга қилган сафарлари, илмий экспедициялари, архив тадқиқотлари ва маҳаллий аҳоли билан мулоқотлари асосида шаклланган кузатувлари жамланган.

 

 

Асарда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиёти, маданий мерос ва миллий қадриятлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни хорижлик олим нигоҳи орқали ёритилган.

 


Китоб тақдимотида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, академиклар, зиёлилар, ёзувчи ва таржимонлар, дипломатик корпус, ОАВ вакиллари, талабалар ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

custom img

Жалолободда зилзила: Ўзбекистоннинг икки вилоятида ҳам сезилди

Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"