Жаҳон

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Қувайт Таълим вазирлиги мамлакатдаги ягона Эрон мактаби фаолиятини тўхтатиш ҳамда унинг таълим лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги вазирликдаги манбага таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур қарор ортидан мактабга янги ўқувчиларни қабул қилиш тўхтатилган, ота-оналарга эса фарзандларини бошқа таълим муассасаларига ўтказиш тавсия этилган.

 

Расмий ҳужжатда мактабнинг ёпилиш сабаблари очиқланмаган. Бироқ AFP манбаларига кўра, қарор Эрон ва минтақадаги давлатлар ўртасидаги кескинлик кучайган, шунингдек, АҚШ ҳарбийлари жойлашган Форс кўрфази давлатларига қилинган ҳужумлар фонида қабул қилинган.

 

Қувайт расмийлари ушбу қарор юзасидан қўшимча изоҳ бермаган.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"