Ўзбекистон

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишга юборилиши мумкин

Томонлар бунинг учун мутахассисларни қўшимча тайёрлаш, сертификатлаш ва лицензиялаш масалаларини ўрганишга келишди.

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишга юборилиши мумкин

 

Ўзбекистоннинг Сиетлдаги Бош консулхонаси дипломатлари АҚШнинг инсон капитали ва кадрлар таъминоти соҳасида фаолият юритувчи Корн Феррй компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди. Унда ўзбекистонлик ҳамшираларни АҚШ тиббиёт муассасаларига тартибли ва хавфсиз асосда жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Учрашувда асосий эътибор ўзбекистонлик ҳамшираларни АҚШ тиббиёт тизими талабларига мувофиқ қўшимча тайёрлаш, сертификатлаш ва лицензиялаш, шунингдек, уларни Америка соғлиқни сақлаш муассасаларига ишга жалб этиш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилди.

 

Мулоқот давомида АҚШ вакилларига Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини тизимли ташкил этиш, хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларнинг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

“Корн Феррй” вакиллари АҚШ соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалар ҳамда ёрдамчи клиник ва техник мутахассисларга эҳтиёж мавжудлигини қайд этди. Айниқса, клиник тайёргарлиги, инглиз тили даражаси юқори ва лицензиялаш талабларига жавоб берадиган хорижий мутахассисларга талаб катта экани таъкидланди.

 

Компания раҳбарияти Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусга қизиқиш билдирган ҳамда уни АҚШдаги манфаатдор тиббиёт тизимлари, иш берувчилар ва ҳамширалик таълими муассасалари билан муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Музокаралар якунида салоҳиятли АҚШ иш берувчиларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи, талаб қилинадиган мутахассисликлар, номзодларнинг малака даражаси ва тайёргарлик мезонларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШдаги ҳамшираларни тайёрлаш тизимлари ўртасидаги фарқлар, жумладан, инглиз тили, клиник тайёргарлик, малакани тан олиш, лицензиялаш ва иммиграция талабларини қиёсий таҳлил қилиш режалаштирилган.

 

Лойиҳани дастлаб кичик пилот гуруҳ билан бошлаш, унинг натижалари ва АҚШ иш берувчиларининг талабларидан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ҳамшираларни жалб этиш кўламини босқичма-босқич кенгайтириш истиқболли йўналиш сифатида қайд этилди.

 

“Корн Феррй” 1969 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компания инсон капиталини бошқариш, мутахассисларни танлаш ва халқаро кадрлар ёллаш йўналишларида хизмат кўрсатади.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"