Ўзбекистон

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,3–2,8°C юқори бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 50°C гача кўтарилган.

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2026 йил июль ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан сезиларли даражада юқори бўлди. Ҳудудларнинг катта қисмида ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1,3–2,3°C, шимолий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса 2,5–2,8°C юқори қайд этилди.

 

Ойнинг дастлабки кунлари нисбатан салқин кечиб, кундузги ҳарорат 27–32°C атрофида бўлган. Июль ойининг иккинчи беш кунлигидан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, 18–19 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида иссиқлик энг юқори даражага етган.

 

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 43–45°C, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–50°C гача кўтарилган. Айрим ҳудудларда максимал ҳарорат бўйича янги рекордлар қайд этилган.

 

Тошкент шаҳрида энг юқори ҳарорат 19 июль куни кузатилиб, 44,3°C ни ташкил этган. Бу пойтахтда 1997 йил 18 июлда қайд этилган мутлақ максимал кўрсаткичдан атиги 0,3°C паст.

 

Иссиқ кунларда тунлари ҳам ҳарорат юқори бўлиб, айрим ҳудудларда минимал ҳарорат 30–33°C гача етган.

 

40°C ва ундан юқори ҳарорат кузатилган кунлар сони марказий ва шарқий ҳудудларда 3–8 кунни, республиканинг бошқа ҳудудларида 9–18 кунни, жанубнинг айрим ҳудудлари ва Қизилқум чўлида эса 19–23 кунни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар узоқ йиллик ўртача қийматлардан анча юқори.

 

Июль ойида ёғингарчилик миқдори бўйича ҳам айрим ҳудудларда ноодатий ҳолат кузатилган. Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ой давомида асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм сурган.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"