Ўзбекистон

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

 

Сенатининг навбатдаги мажлисида “Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзолари учун давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Мазкур қонун ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминотига оид муносабатларни ягона ҳуқуқий асосда тартибга солишга қаратилган.

 

Муҳокама давомида ушбу соҳадаги муносабатлар узоқ йиллар давомида асосан собиқ Совет Иттифоқи даврида қабул қилинган ҳужжатлар ва айрим халқаро шартномалар асосида тартибга солиб келингани қайд этилган. Янги қонун эса пенсия таъминоти масалаларини Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчилик талаблари асосида белгилайди.

 

Қонун билан биринчи марта давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси, пенсия тайинлаш шартлари ҳамда уларни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартиби аниқ белгиланади.

 

Хусусан, хизмат йиллари учун пенсия, ногиронлик пенсияси ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш бўйича ягона тартиб жорий этилади.

 

Қонунда узоқ йиллар давомида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий рағбатлантиришга қаратилган муҳим ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар учун пенсиянинг максимал миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади.

 

Мазкур кафолатлар фақат келгусида пенсияга чиқадиган ҳарбий хизматчиларга эмас, балки айни пайтда пенсия олаётган ҳамда календарь ҳисобида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар ва ходимларга ҳам татбиқ этилади.

 

Қонунда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки хизмат давомида олган жароҳати ёхуд касаллиги оқибатида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш бўйича давлат кафолатлари мустаҳкамланади.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур қонун ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг кўп йиллик хизматини муносиб баҳолаш ҳамда оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Муҳокамалар якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонлик боксчи АҚШда ҳибсга олиниб, депортация қилинди

Боксчининг сўзларига кўра, у қамоқхонада 45 кун сақланган.

custom img

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатган шахслар ушланди

Тезкор тадбирлар давомида 3 килограммдан ортиқ наркотик моддалар аниқланган.

custom img

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,3–2,8°C юқори бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 50°C гача кўтарилган.

custom img

Актёр ва режиссёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

У вафотига қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келган.

custom img

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"