Жаҳон

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

 

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Россия энергетика ресурсларини харид қилаётган мамлакатларга нисбатан қўшимча тарифлар жорий этиш имконини беради. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Сенатдаги овоз бериш жараёни палатанинг расмий сайти орқали намойиш этилди. Эндиликда қонун лойиҳаси АҚШ Вакиллар палатасида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

 

Ҳужжатга кўра, АҚШ Россиядан нефть, уран ва табиий газ сотиб олувчи мамлакатлардан импорт қилинадиган айрим товарларга 100 фоизгача тариф жорий этиши мумкин. Шунингдек, АҚШ президентига Россия товарларига нисбатан 500 фоизгача бож белгилаш ваколати берилиши назарда тутилган.

 

Қонун лойиҳасида Эронга қарши амалдаги санкцияларни 2031 йилгача узайтириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Эрон билан бизнес юритувчи АҚШдан ташқаридаги компанияларга нисбатан иккиламчи санкциялар қўллаш имконияти ҳам белгиланмоқда.

 

Сенатдаги мазкур ташаббус Россиянинг энергетика экспортидан тушадиган даромадларини чеклаш ҳамда Эрон билан иқтисодий алоқаларни қисқартиришга қаратилган.

 

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси ҳали якуний кучга кирган эмас. У Вакиллар палатасида ҳам кўриб чиқилиши ва кейинги қонунчилик жараёнларидан ўтиши керак.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"