Жаҳон

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин

41 ёшлик Абдул Эл-Саед Мичиганда Сенат учун праймеризда ғалаба қозонди.

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин



Associated Press ахборот агентлиги ва бошқа етакчи ОАВлар сайлов участкалари ёпилганидан 12 соат ўтиб, чоршанба куни Эл-Саеднинг тор доирадаги шиддатли пойгада ғалаба қозонганини эълон қилди. Деярли барча овозлар санаб чиқилгач, Эл-Саед 1 фоизлик устунлик билан ғалабага эришган. У исроилпараст гуруҳлар томонидан амалга оширилган 60 миллион АҚШ доллардан ортиқ сайлов компанияси харажатларига қарамай ғалаба қозонган. У АҚШ Сенати учун Демократик партиядан номзодликни қўлга киритган.

 

Сешанба куни бўлиб ўтган овоз бериш натижалари Эл-Саедни мағлуб этиш ҳаракатларига бош-қош бўлган ҳамда унинг рақиби — АҚШ Конгресси аъзоси Ҳейли Стивенсни 30 миллион доллардан ортиқ маблағ билан қўллаб-қувватлаган Америка-Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитасига (AIPAC) жуда оғир зарба бўлди.



Ноябрь ойидаги сайловда Эл-Саед собиқ республикачи конгрессмен Майк Рожерс билан куч синашади. Ушбу пойга ноябрдаги оралиқ сайловларнинг энг шиддатли кечадиган Сенат ўринларидан бири деб ҳисобланмоқда ва президент Доналд Трампнинг қолган ваколат муддати давомида палатани қайси партия назорат қилишини белгилаб бериши мумкин.

 

Келиб чиқиши мисрлик бўлган Эл-Саед ноябрда ғалаба қозонса, АҚШ тарихидаги биринчи мусулмон сенаторга айланади.



2024 йилда Трампга овоз берган «тебранувчи» (swing state) Мичиган штатидаги сешанба кунги натижа Демократик партиянинг Яқин Шарқдаги низоларга нисбатан юритадиган сиёсатига катта таъсир кўрсатади.


Эл-Саед Исроилнинг Ғазодаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олади ва Исроил манфаатларига хизмат қиладиган можароларга сарфланаётган маблағлар АҚШдаги маҳаллий жамоаларга — соғлиқни сақлаш, уй-жой ва инфратузилма муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилиши керак деб ҳисоблайди.


Номзодларни қўллаб-қувватламайдиган мустақил “Араб-Америка институте” ижрочи директори Мая Берри Эл-Саеднинг ғалабасини “жуда муҳим воқеа” деб атади.



Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсат ҳақида гапирмасдан, фақат “Абдул исмли араб-америкалик мусулмон эркак” ҳақида салбий ҳужумларга тўла рекламалар селига «учишмади».


“Мамлакатнинг қолган қисми Мичиган бу каби босимларга таслим бўлмаслигини билиб олганидан жуда хурсандман”, — деган Берри Al Jazeera’га.



Трамп Эл-Саеднинг ғалабаси республикачилар учун «ажойиб хабар» эканини айтди.



“Яҳудийлар ва Исроилни ёмон кўрадиган коммунист омадсиз Эл-Саед Социалист билан бўлган пойгада тахминий ғолиб бўлди”, — деб ёзди АҚШ президенти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.



“Одатдагидек, сўровномалар бу сафар ҳам жуда кўп хато қилди. У (Стивенс) бунчалик яхши натижа кўрсатиши кутилмаганди. Энди дем-аҳмоқларнинг (Думосратс) тентакча сиёсати янада ёмонлашади!”

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"