Ўзбекистон

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови ғолиб ва совриндорларини табриклади.

 

Давлат раҳбари мурожаатида замонавий иқтисодиёт, рақамли технологиялар ва янги корхоналар ўз касбининг устаси бўлган, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш ва рағбатлантиришни талаб этаётганини таъкидлади.

 

Илк бор Президент соврини учун ташкил этилган танлов уч босқичда ўтказилган. Унинг дастлабки — туман ва шаҳар босқичида 124 минг нафардан зиёд ёш иштирок этган. Ҳудудий босқичда эса қарийб 7 минг нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг 3,5 минг нафари ўзини ўзи банд қилган маҳалла ёшлари бўлган.

 

Танлов жараёнида 22 минг нафар ёш учун ишлаш, таълим олиш ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имконияти яратилган.

 

Шунингдек, қарийб 8,9 минг нафар иштирокчига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган, 4 470 нафар ёш техникумларда ўқиш учун тавсия этилган. Чет элда ишлашни режалаштирган 8 340 нафарга яқин ёш хорижий иш берувчилар танловларига йўналтирилган. Танлов якунида 10 та касб йўналишида 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилган.

 

Шавкат Мирзиёев ғолиблар ва юқори натижа кўрсатган иштирокчилар орасидан Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб, уларни WorldSkills International халқаро танловига тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Бунинг учун энг кучли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш, жамоани замонавий ускуналар ва ўқув-машқ базаси билан таъминлаш режалаштирилган.

 

Президент ёшларни янги билим ва технологияларни эгаллаш, хорижий тилларни ўрганиш ҳамда ўз касби бўйича илғор мутахассис бўлишга чақирди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"