Жаҳон

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

Разведка ҳисоботида Россиянинг бундай ҳаракати куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

The Telegraph хабарига кўра, АҚШ разведка идоралари Россия президенти Владимир Путин яқин ҳафталарда ёки куз ойларидан бошлаб НАТОга аъзо давлатлардан бирига нисбатан чекланган ҳарбий ёки гибрид характердаги провокация уюштириши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Разведка ҳисоботида бундай ҳаракатнинг асосий мақсади альянснинг бирдамлиги ва Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддаси амалда қандай ишлашини синаб кўриш бўлиши мумкинлиги айтилган.

 

Ҳисоботда эҳтимолий сценарийлар қаторида НАТО ҳудудига кичик кўламли қуруқликдан кириб бориш, муҳим инфратузилмага қарши киберҳужумлар, номаълум қуролли гуруҳлар орқали амалга ошириладиган гибрид операциялар ҳамда Россия билан боғлиқлиги расман инкор этилиши мумкин бўлган бошқа провокациялар тилга олинган. АҚШ разведкаси бундай ҳаракатлар тўлиқ уруш бошлашдан кўра, НАТОнинг сиёсий ва ҳарбий бирлик даражасини текширишга қаратилган бўлиши мумкинлигини баҳолаган.

 

Нашрнинг ёзишича, разведка баҳолаши Россиянинг сўнгги ойларда НАТО шарқий қаноти яқинидаги фаоллиги ортгани фонида тайёрланган. Литва махсус хизматлари Москва қўлга киритилган Украина дронларидан фойдаланиб, Болтиқбўйи давлатларида «сохта байроқ» операцияларини уюштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Польша ва бошқа НАТО давлатлари ҳам Россия томонидан эҳтимолий саботаж ва гибрид таҳдидлар юзасидан хавотир билдирган.

 

Шу билан бирга, The Wall Street Journal маълумотларига кўра, АҚШ разведкаси бундай сcенарий куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлигини баҳоламоқда. Ҳисоботда аниқ давлат ёки ҳужум санаси кўрсатилмаган. Разведка идоралари буни Россия кўриб чиқаётган эҳтимолий вариантлардан бири сифатида баҳолаган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"