Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Тошкент халқаро аэропорти ташаббуси билан авиация қидирув-қутқарув хизматларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини синовдан ўтказишга қаратилган кенг кўламли ўқув машғулоти ташкил этилди. Бу ҳақда “Zamon” информацион-таҳлилий дастурида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, машғулот Мудофаа вазирлигига қарашли Десантларни қайта тайёрлаш марказида ўтказилди. Сценарийга кўра, ҳудудда ҳаво кемаси ҳалокатга учрагани ҳақида шартли сигнал берилди.

 

Сигнал келиб тушгач, Тошкент халқаро аэропортининг қидирув-қутқарув гуруҳи белгиланган ҳудудга 10 дақиқа ичида йиғилди. Шунингдек, воқеа жойига  Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси, ёнғин ўчириш техникалари, Ички ишлар бош бошқармаси тезкор қидирув гуруҳи, тез тиббий ёрдам ходимлари жўнатилди.

 

Ўқув машғулоти давомида шартли ҳалокат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди, жабрланганлар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, шартли ёнғинни бартараф этиш, воқеа жойини хавфсизлик назоратига олиш ҳамда турли хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги амалий тарзда синовдан ўтказилди.

 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, машғулотда олтита бўлинма режа-жадвал асосида ҳаракатга келтирилган. Шартли жабрланганлар қутқарилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага етказилган.

 

Мутахассислар бундай комплекс машғулотлар фавқулодда вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш, қидирув-қутқарув ишларини самарали ташкил этиш ҳамда турли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилишини қайд этмоқда.

 

Қидирув-қутқарув хизматларининг амалий тайёргарлигини ошириш ва юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ҳаракатларнинг доимий шайлигини таъминлаш мақсадида бундай машғулотларни мунтазам ўтказиш режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди | Zamon.uz