Ўзбекистон

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев қурувчилар, меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар, машинист ва механиклар ҳамда соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан табриклади.

 

Президент ўз табригида қурилиш соҳаси мамлакатнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳудудларни обод қилиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, сўнгги 9 йилда Ўзбекистонда 210 миллион квадрат метрдан зиёд бино ва иншоотлар, жумладан, 647 мингта квартирага эга уй-жойлар барпо этилган. Жорий йилда яна 140 мингта янги квартирани фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, 2040 йилгача мамлакатда йилига қуриладиган уй-жойлар сонини 280 мингтагача етказиш ва “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 120 тага кўпайтириш кўзда тутилгани қайд этилди.

 

Табрикда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Бурҳониддин Марғиноний туризм маркази ҳамда Янги Тошкент, Нурафшон, Бобур, Ширин ва Ал Хоразмий каби йирик лойиҳаларда қурувчиларнинг ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

 

Президент соҳада рухсат бериш жараёнлари ва муддатлари қисқартирилгани, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида замонавий электрон платформалар ишга туширилгани ҳамда назорат жараёнлари рақамлаштирилганини таъкидлади.

 

Шунингдек, қурилишда сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, инсон омилини камайтириш ва коррупциявий хавфларнинг олдини олиш борасидаги ишлар давом эттирилиши қайд этилди.

 

Давлат раҳбари соҳа ходимларининг билим ва тажрибаси, касб маҳоратини ошириш ҳамда уларнинг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлишини билдирди.

 

Президент барча қурилиш соҳаси ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ишларида янги ютуқ ва омадлар тилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz