Ўзбекистон

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

 

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ошган. 2025 йил давомида мамлакатдаги ботаника боғларига жами 1 миллион 170 минг киши ташриф буюрган.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,8 баробарга кўп. Бу эса аҳолининг ботаника боғлари ва улардаги табиий ўсимликлар коллекцияларига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

 

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган.

 

Статистик маълумотларда қайд этилишича, 2025 йил давомида ботаника боғларининг умумий майдони ҳам кенгайган. Бир йил ичида уларнинг майдони 6 гектарга ошиб, 113,3 гектарга етган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

custom img

Жалолободда зилзила: Ўзбекистоннинг икки вилоятида ҳам сезилди

Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"