Ўзбекистон

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўзбекистонда 2025 йил давомида коррупцияга оид жиноятлар содир этган 7 517 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда 8-август куни бўлиб ўтган Сенат мажлисида сенатор Абдуҳаким Эшмуродов маълум қилди.

 

Сенаторнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида коррупцион жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 2,9 триллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

 

Коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони бўйича ҳудудлар кесимида Андижон вилояти етакчи бўлган. Бу ҳудудда 946 нафар шахс аниқланган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 793 нафар, Қашқадарё — 745 нафар, Самарқанд — 709 нафар ва Наманган вилояти — 509 нафар билан қайд этилган.

 

Соҳалар кесимида коррупцион жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилганларнинг асосий қисми мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари ҳиссасига тўғри келган — 580 нафар.

 

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг 497 нафар, соғлиқни сақлаш ташкилотларининг 404 нафар, тижорат банкларининг 245 нафар ҳамда олий таълим муассасаларининг 161 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Абдуҳаким Эшмуродов коррупцияга оид жиноятлар сонининг кўпайишини, аввало, бундай ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва фош этиш бўйича ишлар фаоллашгани билан изоҳлаган.

 

Шу билан бирга, сенатор вазирлик ва идоралардаги ички назорат тузилмалари фаолиятида самарадорлик етарли эмаслигини қайд этган.

 

Унинг таъкидлашича, айрим ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш учун ташкил этилган комплаенс-назорат тузилмалари амалий профилактика чораларини амалга ошириш ўрнига, асосан ҳисобот тақдим этиш билан чекланиб қолмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.