Жаҳон

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Афғонистон Олий таълим вазирлиги мамлакатдаги 7 та хусусий университет фаолиятини бир йилга тўхтатиб, яна 2 та университетнинг фаолият лицензиясини бекор қилди. Қарор университетларда аниқланган жиддий қоидабузарликлар ва маъмурий камчиликлар ортидан қабул қилинган. Бу ҳақда Олий таълим вазирлигига таяниб Ariana News хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, қарор баҳорги семестрда мамлакат бўйлаб хусусий университетларда ўтказилган текширув ва баҳолашлар натижаларига асосланган. Муаммоларни бартараф этиш бўйича бир неча бор огоҳлантириш ва тавсиялар берилганига қарамай, 9 та таълим муассасасида жиддий камчиликлар сақланиб қолган.

Бир йилга фаолияти тўхтатилган университетлар қаторига Жоузжондаги Барлас университети, Балхдаги Раҳ-е Саодат ва Туркистон университетлари, Бадахшондаги Азҳар ва Барна университетлари, Фарёбдаги Рашод университети ҳамда Кобулдаги Паям университети киради.

Шунингдек, Қундуздаги Коҳандуз университети ва Тахордаги Хана-е Данеш университетларининг фаолият лицензиялари бекор қилинган.

Текширувлар давомида қатор университетларда академик ва маъмурий бошқарув тизимида жиддий камчиликлар аниқланган. Жумладан, айрим таълим муассасаларида университет раҳбари, академик ва талабалар масалалари бўйича ўринбосарлар ҳамда факультет раҳбарлари каби асосий лавозимларда тегишли мутахассислар мавжуд бўлмагани қайд этилган.

Бундан ташқари, айрим университетларда амалда дарсларда қатнашмайдиган, бироқ расмий ҳужжатларда рўйхатдан ўтган «арвоҳ талабалар» мавжудлиги аниқланган. Баъзи таълим муассасаларида семестрнинг дастлабки 10 ҳафтасида талабалар давоматини мунтазам қайд этиш талаби ҳам бажарилмаган.

Давомат кўрсаткичи паст бўлгани сабабли ўқишни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши керак бўлган айрим талабаларга якуний имтиҳонларда қатнашиш, баҳо олиш ва кейинги семестрларга ўтишга рухсат берилгани ҳам аниқланган.

Текширувларда айрим университетларда амалий машғулотлар учун зарур лабораториялар, ускуналар ва материаллар етишмаслиги, шунингдек, вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув дастурларига риоя қилинмаётгани ҳам қайд этилган.

Тиббиёт йўналишларида ҳам жиддий камчиликлар аниқланган. Ўқув жараёнининг муҳим қисми шифохоналарда амалиёт ўташни назарда тутганига қарамай, текширув вақтида айрим тиббиёт факультетлари талабалари тегишли шифохоналарда мавжуд бўлмагани маълум қилинган.

Лицензияси бекор қилинган икки университетда эса давомат маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари аниқлангани билдирилган. Жумладан, семестр давомида дарсларда қатнашмаган талабалар кейинчалик ўзгартирилган давомат варақаларида қатнашган сифатида қайд этилган.

Вазирлик тегишли қўмита томонидан ўтказилган қўшимча текширувлардан сўнг университетлар фаолиятини тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш бўйича тавсиялар тайёрланганини, мазкур тавсиялар раҳбарият кенгаши томонидан тасдиқланганини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.