Жаҳон

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон иқтисодий вазияти ёмонлашиб бораётганини ва Вашингтон ҳамда Теҳрон ўртасида келишувга эришилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Axios нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Эрон масаласида «жимгина» ҳаракат қилмоқда ва томонлар ўртасида қисман музокаралар олиб борилмоқда.

 

Америка президенти Эрон иқтисодиётида юқори инфляция ва молиявий муаммолар мавжудлигини қайд этган. Унинг фикрича, Теҳрон ҳозирда иқтисодий жиҳатдан «жуда ёмон аҳволда».

 

Трамп Эрон иқтисодий вазиятининг ёмонлашувини, жумладан, АҚШ томонидан амалга оширилаётган денгиз блокадаси билан боғлаган.

 

Axios хабарига кўра, АҚШ расмийлари Трамп бундан бир ҳафта аввал Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга мойил бўлганини, бироқ кейинчалик вазиятни ҳозирча юмшатиш қарорiga келганини билдирган.

 

Шу билан бирга, Трамп Теҳрон билан келишувга эришиш истиқболи борлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, жараён шахмат ўйинига ўхшайди ва якунда «ҳаммаси яхши бўлади».

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп | Zamon.uz