Жаҳон

Эрон “Макка” пактидан хавотирда эмаслигини билдирди

Теҳрон янги хавфсизлик келишуви Эрон манфаатларига қарши қаратилганига асос кўрмаётганини маълум қилди.

Эрон “Макка” пактидан хавотирда эмаслигини билдирди


 
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида тузилган янги хавфсизлик келишуви Теҳронга қарши қаратилганидан хавотирланиш учун сабаб йўқлигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Бағоийга кўра, мазкур келишув минтақа давлатларининг хавфсизлик масалаларида ташқи кучларга таяниш ўрнига ўз имкониятларига кўпроқ суянишга ўтаётганини кўрсатади. У бундай минтақавий ҳамкорликни ижобий баҳолаш мумкинлигини билдирди.


 
Эрон вакили келишув минтақанинг геосиёсий ва тарихий воқелигини ҳисобга олиши, кенг қамровли ва барча томонлар учун очиқ бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, хавфсизликка таҳдидларнинг асл манбалари тўғри аниқланса, бундай ташаббуслар минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш ва беқарорликнинг олдини олишга хизмат қилиши мумкин.


 
Бағоий баёнотида Исроил ва унинг иттифоқчиларини ҳам тилга олиб, минтақадаги хавфсизлик масалаларида айнан реал таҳдидларни тўғри баҳолаш муҳимлигини қайд этди.


 
Эслатиб ўтамиз, Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони 7 август куни Маккада қўшма мудофаа келишувини имзолаган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.