Фарғонада МИБ орқали қидирувдаги машина топилди
Маълум бўлишича, фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Гаровдаги мулкни эса яширишга уринган.

Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздордан “Микрокредитбанк” фойдасига 320 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Бироқ қарздор мажбуриятини бажариш ўрнига, гаровдаги Haval Jolion русумли автомашинани яширишга уринган.
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида қидирувда бўлган Haval Jolion аниқланиб, топилди.Автомобиль белгиланган тартибда хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.







